Биз учун бухгалтернинг ишини ташкил қилиш ўз-ўзидан сарфланадиган харажатдир, мижозларимиз фақат бухгалтерия кўмаги учун пул тўлайдилар. Бунда мижоз бизга тўлиқ ҳисобни юритишни, ёки унинг бир қисмини топшириши мумкин, масалан, кадрлар ҳисобини олиб бориш ёки иш ҳақини ҳисоблашни. Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг фақат бир қисмини топширишда нарҳларни ҳисоблаш якка тартибда амалга оширилади.
Бизнинг хизматларимиз нархи фақат корхонадаги ҳужжат айланмаси (юритиш) миқдори ва солиққа тортиш тизими билан боғлиқ. Нарҳларни ҳисоблашни қулай тарзда амалга ошириш учун биз солиққа тортиш тизимидан фойдаланамиз.
Ягона (соддалаштирилган) солиққа тортиш тизимида нарҳлар 1 миллион сўмдан, умумий ўрнатилган тизимда (ҚҚС) эса 2,5 миллион сўмдан иборат. Кейин корхоналарда ҳужжат айланмаси турлича бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак, бир корхонада ойига 10 та ҳисоб-фактура амалга оширилса, иккинчисида эса 150 та бўлиши мумкин, шунга қараб, нарҳлар белгиланади.
Биз барча мижозларга мос келадиган ягона тарифлаш тизимини ишлаб чиқиш қийинлигини тушунамиз, шунинг учун биз мижозимизнинг ҳозирги (жорий) ҳолатини ҳисобга оладиган индивидуал ёндашувдан фойдаланамиз. Бизнинг принципимиз - мижозимиз билан биргаликда ўсишдир!